Уэйн Руни ҳибсга олинди

Aslanov Jasurbek
1 сен 2017, 16:41
"Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни 31 август куни полиция томонидан ҳибсга олинди.

Бунга футболчи маст ҳолда машина бошқарганлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар Англия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Рунини у яшайдиган Чешир графлиги яқинида қўлга олишган.

23 август куни Руни Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди. У миллий терма жамоа сафида 119 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 53 та гол уришга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›