Эрон терма жамоаси 17 соатдан бери гол ўтказмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
31 авг 2017
Гуруҳимиздан ўрин олган Эрон терма жамоаси бу турда Жанубий Корея меҳмони бўлмоқда.

Хабарингиз бор, эронликлар анчадан бери ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб келмоқдалар. Жаҳон чемпионатининг твиттердаги расмий аккаунти хабар қилишича, Эрон 1063 дақиқадан бери жаҳон чемпионатлари саралаш босқичида гол ўтказмаяпти.

Форслар дарвозасини сўнгги маротаба 2015 йилнинг ноябрь ойида Туркманистон терма жамоаси футболчилари ишғол қилгандилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/FIFAWorldCup