17 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди

Mirjalol Normatov
23 июл 2025, 23:56
Сауль Ньигес "Атлетико"дан кетди.

Мадрид клуби матбуот хизмати футболчи билан шартнома бекор қилинганлигини ёзиб ўтди.

Олдинроқ маълум бўлганидек, Сауль "Фламенго"га ўтади.

30 ёшли футболчи 2008 йилдан буён "Атлетико" тизимида бўлиб келаётганди. У "матрасчилар" таркибида умумий ҳисобда 427 ўйинда қаташиб, 48 гол ҳамда 26 ассист қайд этган ва 6 совринга эга чиққан.

Ўтган мавсумни у "Севилья"да ижарада ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›