Месси ва Суарес бизнес ҳамкорга айланишди (фото)
18 май 2017 11:41
Янгиликлар
Месси ва Суарес бизнес ҳамкорга айланишди (фото)
"Барселона" ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суареслар бизнес ҳамкорга айланишди.
Mundo Deportivo маълумотларига кўра, улар биргаликда "SARKANY BOUTIQUE" дўконини очишди. Ушбу ишга уларнинг аёллари Антонелла ва София "мажбур қилишди". Дўконнинг очилиш маросими кеча бўлиб ўтди.
Рики Саркани ушбу лойиҳа дизайнери ҳисобланади ва айнан у оёқ кийимларининг янги турларини ўйлаб топади.
Дўконнинг очилиш маросимида "Барселона" футболчилари аёллари билан иштирок этишди. Бундан ташқари, Каталония клуби собиқ ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ҳам хотини билан ушбу тадбирга ташриф буюрди. Дўкон очилган кунидаёқ футболчилар илк харидорларга айланишди.
Фикрлар