14 йилдан сўнг Ла Лигага қайтган "Кадис" "Реал" собиқ футболчисини трансфер қилди
13 июл 2020 10:44
Янгиликлар
14 йилдан сўнг Ла Лигага қайтган "Кадис" "Реал" собиқ футболчисини трансфер қилди
"Кадис" 14 йилдан сўнг Ла Лигага қайтди.
"Кадис" президенти Мануэль Вискайнонинг сўзларига кўра, клуб келаси мавсум Ла Лигада иштирок этиш учун илк харидни амалга оширди.
Клуб айни дамда "Ал Наср"да ўйнаётган испаниялик ҳужумчи Альваро Негредонинг трансферини эълон қилди.
"Кадис" Ла Лига даги илк трансферини амалга оширди, бу Альваро Негредо", - дейди Вискайно.
Негредо 2018 йилдан буён "Ал Наср"да тўп тепади. Испаниялик ҳужумчи бундан олдин "Реал", "Севилья" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган. Альваро Испания терма жамоасида 21та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар