UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга, автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

11 ёшли болакай Англия лига кубогини боши узра юқорига кўтарди Янгиликлар

11 ёшли болакай Англия лига кубогини боши узра юқорига кўтарди

Кўпчилик мухлислар Англия лига кубогини топшириш маросимида Юрген Клопп совринни ёш мухлисга топширган эсда қоларли лаҳзани пайқашди.

Болакайнинг исми Бо Браун, у 11 ёшда ва Ливерпулда яшайди. The Athletic хабарига кўра, у L4 Barca (U-11) ва Liverpool Schoolboys маҳаллий ёшлар жамоаларида ҳимоячи сифатида ўйнайди.

"Бу ҳаётимдаги энг яхши воқеа эди", деди Бо The Athletic нашрига.

“Футболчилар зинапоядан юқорига кўтарилаётганда уларнинг ёнида эдим. Алиссон мен билан гаплашиб, нима учун кўзим кўкарганини сўради (ёшлар жамоасининг бошқа ўйинчиси билан калла уриштириб олганман). Кейин у мени кўтарди".

"Ҳаммаси ажойиб бўлди. Ўзимни жамоа футболчиларидан биридек ҳис қилдим. Виржил ван Дейк менинг севимли ўйинчим".

"Юрген Клопп мени қучоқлаб, кубокни кўтаришни хоҳлайсанми, деб сўради. Дўстларим бунга ишонмади. Менга шундай имконият бергани учун Алиссонга раҳмат айтиб қоламан".

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика