UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  0 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   1 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  21 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8

107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади? Янгиликлар

107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?

Кеча Самарқандда Суперлига биринчи даврасининг энг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтди.

Афсуски бу шиддатли баҳсни 11508 нафар инсон маза қилиб томоша қилди холос. Кеча стадионга айнан шунча мухлис киргани ўйин қайдномасида акс этган.

Ўйиндан олдин ПФЛ матбуот хизмати мана бундай эълон чиқарди: "Учрашув трансляциясини амалга ошириши лозим бўлган КТС Самарқанд шаҳрига етиб келмагани сабабли Динамо - Насаф беллашуви ВАР тизимисиз ўтказилади".

Самарқандга борган сайтимиз вакиллари баҳс бошланишига яқин ўйин ТВ орқали фақат иккита камера орқали намойиш этилиши борасида хабар беришди. Ўша иккита камерадан биттаси телефон эканини ҳам қўшимча қилишди. Ўзбекистон чемпионатининг энг муҳим ва энг марказий ўйинларидан бири телефон орқали намойиш этилди. Илон Маск қаердасан?




Баҳс бошланганидан кейин ЎзФҲМ матбуот хизмати ҳам қуйидаги эълонни чоп этди:

"Айни пайтда давом этаётган “Динамо” — “Насаф” учрашувида ВАР технологиясидан фойдаланилмаяпти

Бунга асосий сабаб —  МТРКга тегишли махсус мобил техник восита Самарқандга етиб бормаган. Шунингдек, Самарқанддаги МТРК ходимлари ВАР машинасига тегишли камера орқали YouTube платформасида ўйинни жонли эфирда намойиш қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ВАР тизимидан тўлақонли фойдаланиш учун камида 4 та алоҳида камера талаб этилади. Ушбу техник шартлар бажарилмагани сабабли бугунги баҳсда ВАР технологияси ишга туширилмаган".

Биринчи тайм охирида "Динамо" ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев "Насаф" ҳимоячиси Зафармурод Абдираҳматов томонидан йиқитилди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Ўша пенальти гол билан тугади. Такрорий вазиятни томоша қилган одам Ҳожимирзаев жарима майдони ташқарисида йиқилганини яққол кўрди. Бироқ ўйинни томоша қилаётган томошабин бош ҳакамнинг қарорини ўзгартира олмайди, чунки ўйинда ВАР йўқ эди.




Бугун тонгдан Спорт телеканалида ишлайдиган 4 нафар ходим билан боғландим ва КТС нега Жиззахдан (107 километр масофага) Самарқандга бормагани сабабини сўрадим. Ҳеч ким аниқ сабаб айта олмади.

Келинг бир тасаввур қилиб кўрамиз:

Спорт телеканалидан операторлар, режиссёр ва шарҳловчи тўлиқ таркиб билан Самарқандга боришган. Ўйин куни эрта тонгдан Жиззахга алоқага чиқишган, якшанба куни бўлгани учундир Жиззахдаги масъул шахс телефонни олмаган. Шу билан Самарқанддагилар охиригача КТС келишига ишонишган, Жиззахдан эса садо чиқмаган. Ҳали ҳамон садо чиққани йўқ.

Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда маҳаллий футбол лигаси ўйинига КТС бормаяпти ва бунинг сабабини эълон ҳам қилишмаяпти. Мухлислар эса ПФЛни, ЎФАни ва ҳатто журналистларни ҳам сўкишмоқда. ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам, журналистлар ҳам, Спорт телеканали ҳам ўйинни 4-5 та камерада чиройли сифатда намойиш этилиши тарафдори аслида. Спорт телеканалидан Самарқандга борган ходимлар олдида иккита йўл бор эди: Ўйинни умуман намойиш этмаслик ёки ўша битта камера ва битта телефон орқали жонли кўрсатиш. Улар иккинчи йўлни танлашди. Лекин Жиззахдаги КТСни олиб бориши керак бўлган одам жим. 

Кейинги йил ПФЛ ўзининг КТСларини йўлга қўйиб олса менимча бунақа муаммо бўлмайди деб умид қиламиз.   


Хуллас, КТС машинаси 107 километр масофага бормагани учун мухлислар туни билан йўлидан чиққан одамларга ланъат айтиб чиқишди. 

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика