UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади Янгиликлар

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Марко Станоевичнинг 8-дақиқа урган голи қаршиликларга навбатдаги уч очкони тақдим этди. Натижада Рўзиқул Бердиев шогирдлари клуб тарихида учинчи бор кумуш медалларни нақд қилишди.

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви якунига етгач, 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритган "Насаф" футбол клубини Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев табриклади.

"Юртимизда бошланган футбол мавсумини воҳамиз бош жамоаси - "Насаф" клуби "Андижон" жамоасини қабул қилиб - 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани барча мухлисларга ҳам маълум. Кечагидек эслайман: 0:1 ҳисобида бораётган жамоамиз охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди.

Ушбу ўйинда ўзим ҳам иштирок этиб, "Насаф"ни мавсумда юқори ўринларни эгаллашини кўп сонли мухлислари билан ният қилган эдик. Бугун ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, севимли жамоамиз ўз тарихида учинчи бор кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон вице-чемпиони - “Насаф” футбол клуби раҳбариятини, мурабиийларини, футболчиларни ва барча мен каби ушбу жамоа мухлисларини 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, фақат ва фақат: "Олға Насаф, олға!", деб тилак билдириб қоламан. Ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман. Аждарларга хос шижоат тарк этмасин. Ютуқ муборак бўлсин!"

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика