Зотеев ўрнига "Насаф" аъзоси терма жамоага чақирилди

Narzulla Saydullayev
27 авг 2019, 15:41
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентга йиғин бошлайди.

Эктор Купер ушбу йиғинга "Локомотив" клуби чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеевни чақирганди. Бироқ футболчи айни пайтда даволанаётгани боис Фаластин билан ўйинда терма жамоага ёрдам бера олмайдиган бўлди. 

Унинг ўрнига "Насаф" вакили Шароф Муҳитдинов миллий терма жамоага жалб этилди. Маълумот учун, Муҳитдинов Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига чақирилган эди


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia