"Зомин" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади
24 июл 2019 17:29
Янгиликлар
"Зомин" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади
“Зомин” жамоаси аъзолари ПРО-лиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик ишларини Янгиер шаҳрида олиб боришмоқда.
23 июль куни зоминлик футболчилар қўшни Тожикистон Республикасининг "Хўжанд" шаҳрига сафар уюштиришди. Унда маҳаллий клуб билан куч синашган Жаҳонгир Жиямуродов шогирдлари муроса кўчасини танлашди - 1:1. Меҳмонлар сафидаги ягона гол Элдор Каримов (пенальтидан) ҳисобига ёзилди.
Мазкур учрашувда “Зомин” жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Жавоҳир Комилов, Вусал Магирамов, Элдор Каримов, Шерзод Жалилов, Достон Баҳромов, Отабек Аҳмаджонов, Жонибек Кўчимов, Шоҳжаҳон Аббосов, Азамат Розиқов, Асилжон Мансуров, Дурбек Комилов
Захирадан тушганлар: Давлат Ҳайдаров, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Лутфулла Файзуллаев, Рустам Файзуллаев, Азиз Аҳмедов, Жасур Турдибеков, Фарруҳ Хожибеков, Абдумутал Турсунқулов

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар