UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  0 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  1 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   7 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  14 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ)

Теглар :  НурафшонЗомин
Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 22-тури доирасида "Нурафшон" - "Зомин" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Таъкидлаш керакки, илк мавсумида 1-поғонада кетаётган "Нурафшон" ўз майдонида Про-лигада илк марта мағлубиятга учради. Хўш, бу қай тариқа рўй берди?

Аслида ўйин мезбонлар учун яхши бошланганди. 6-дақиқадаёқ Руслан Веклич чиройли комбинацияни голга айлантиришни уддалади. Умуман олганда, илк бўлим "Нурафшон"нинг тўлиқ устунлигида ўтди. "Зомин" ҳужумга ўта олмади ва хавфли вазиятлар ҳам яратмади.

28-дақиқада ўйиннинг кульминацион нуқтаси кузатилди. Бу вазиятда "Зомин" посбони Жавоҳир Комилов рақиб ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқовни йиқитди. Бош ҳакам Олим толибжонов буни "сўнгги умид фоли" деб баҳолади ва посбонга қизил карточка берди. Бу эса "Нурафшон" учун қулайликлар келтириб чиқиши кутилганди. Бироқ вазиятлар бошқача якун топди.


1-таймнинг 39-дақиқасида "йўлбарс"лар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бу паллада Руслан Веклич рақибнинг икки ҳимоячисини ортда қолдирди. Шу орқали "Нурафшон"нинг икки футболчиси дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб борди. Аммо вазиятга ҳимоячи аралашди ва ҳавф бартараф қилинди.

2-бўлимда тўлиқ устунлик бир томонда бўлгани йўқ. Аммо рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаган "Зомин" тактик томондан жуда тартибли ўйнади, жамоа жуда зич ҳимояланди ва қарши ҳужумлар анчагина хавфли чиқди. 56-дақиқада "Зомин" тезкор ҳужумга ўтди. Тўпни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди. Бурчакдан узатилган тўпни Шоҳжаҳон Аббосов дарвозага жойлаб қўйди, 1:1.

Шундан кейин "Нурафшон" анчагина пала-партишликни кўрсатди. Воҳид Холбоев таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўз томонига оғдирмоқчи бўлди. Бироқ рақибнинг тартибли ҳимояси бунга йўл бермади.

86-дақиқада эса барчасига нуқта қўйилди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни рақиб жарима майдончаси ичида Шоҳжаҳон Аббосов тўхтатди, тўп ерга тушди, футболчи анчагина ўйлаб зарба берди. ГОЛ! Рақиб ҳимоячиларидан бирортаси ҳам ҳужумчига қаршилик қилмади (ёки бундай қилишни истамади). Шу орқали "Нурафшон" бу мавсум Про-лигада ўз майдонидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Гарчи Про-лигада пешқадамлик қилаётган бўлса-да, "Нурафшон"нинг молиявий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу борада сизларга хабар бергандик. Балки шу сабабли жамоа кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олгандир.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам "Нурафшон" Про-лигадаги етакчилигини сақлаб қолишди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика