Зоир Тўрақулов: "Ўйиндан олдин ютиб ҳам, ютқазиб ҳам бўлмайди"
06 мар 2016 14:57
Янгиликлар
Зоир Тўрақулов: "Ўйиндан олдин ютиб ҳам, ютқазиб ҳам бўлмайди"
Дерби мақоми остида кечадиган учрашувидан олдин Ғузорликлар бош мураббийи Зоир Тўрақуловдан жамоасининг ушбу баҳсдаги имкониятлари борасидаги фикрларини билиш учун қисқа суҳбатга тортдик.
- “Насаф” ҳар томонлама шаклланган жамоа. Буни Осиё Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйинлари ва натижалари ҳам кўрсатиб турибди. Модомики шундай экан бугунги учрашув ҳам енгил бўлмайди. Барча жамоалар билан эртами-кечми тўқнаш келамиз. Рақиб жамоаларни кучли-кучсизга, биринчи-иккинчига ажрата олмайман, сабаби барча жамоа биринчи деб аталишга лойиқ.
Чунки ўйнамайдиган жамоа бўлмайди. Имкониятлар борасида тўхталадиган бўлсам, у албатта ҳаракат қилган ва мақсадига ишонган жамоада кўпроқ бўлади деб ҳисоблайман. Ўйиндан олдин эса ютиб ҳам ютқазиб ҳам бўлмайди. Шунга қарамай қизиқарли ва муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - дейди Зоир Тўрақулов.
"Шўртан" матбуот хизмати сайтимиз учун махсус
Фикрлар