Қашқадарёлик ҳужумчи Зоҳир Қўзибоевнинг Малайзияга кетиши ҳам тўғрисида хабарлар урчий бошлаганди. Қолаверса унга маҳаллий клубларимиздан ҳам таклифлар бўлаётганди. Футболчининг ўзи билан боғланганимизда қуйидагиларни маълум қилди.
"Жорий мавсум ҳам фаолиятимни “Машъал”да давом эттиришга қарор қилдим. Яқин кунларда жамоа билан шартномани узайтирамиз. Шу боисдан ҳам айни дамда “газчилар” машғулотларида иштирок этмоқдаман", - дейди Зоҳир Қўзибоев.