UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  383 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман"

"Бухоро" жамоаси Тошкентда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари янги мураббийлар штаби бошчилигида йиғинни олиб бормоқда. Ўтказилган ўртоқлик учрашувларини кузата туриб "Бухоро"ни ўйинида жонланиш борлигини кўришимиз мумкин. Албатта, расмий ўйин билан ўртоқлик баҳси ўртасида фарқ бўлади. Биз бу борада жамоанинг тажрибали футболчиси Зоҳир Пиримовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Янги мураббийлар штабининг малакали ва тажрибали эканлиги машғулотларда билиниб турибди. Ўйинимизда ўзгаришлар бор яхши томонга. Тактик жиҳатдан ҳам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Жамшид Саидов ва Александр Хомяков жуфтлиги ўз ғоя, фалсафаларини футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилишмоқда. Оралиқда юзага келган танаффус биз учун фойдали бўлди деб ўйлайман. 

Жамоада ишлаётган барча мутахассислар мотивация, курашувчанликни қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Футболчилар ҳам машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Олдинда кутаётган учрашувларда ҳаммаси ижобий кўриниш олишига ишонаман. 

Биринчи галда ўйинимизда тартиб, ҳаракатларимизда тажоввузкорлик, жанговорлик бўлишини мураббийлар таъкидлашмоқда. Умуман олганда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Биз учун ҳар бир учрашув финалга тенг. Ортга йўл йўқ. Ҳар бир қўлга киритилган очко турнир жадвалидаги ўрнимизга таъсир қилади. Муҳими айни пайтда эгаллаб турган ўрнимизни  яхшилашга эътибор берамиз",- дейди Пиримов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика