UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  6 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  14 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим"

"Сурхон" жамоаси айни вақтда пойтахтимизда янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Трансферлар ойнасида фаол ҳаракат қилаётган жамоа ўз таркибига бир қатор маҳаллий тажрибали футболчиларни қўшиб олмоқда. Ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Зоҳир Пиримов ҳам қишки йиғин чоғида термизликлар сафини тўлдирди. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Янги мавсумга тайёргарлик режадагидек кетяпти. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишламоқдамиз. Ўйлайманки, чемпионат стартида ажойиб спорт формасида бўламиз. 

Ҳа, "Бухоро"ни тарк этишим жамоадаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. Лекин ўзимни ҳам қолиш ниятим йўқ эди. Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истайман. Ҳозирча "Сурхон" жамоа сифатида аста-секин шаклланмоқда. Қолганини вақт кўрсатади. Билишимга қараганда 29 январга қадар Тошкентда машғулотларни давом эттирамиз. Шундан сўнг қисқа муддат дам олиш имконияти берилади. Жамоага бош мураббий қўнғироқ қилиб таклиф қилдилар. Шундан сўнг машғулотларга қўшилдим",- дейди Пиримов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика