UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим"

"Сурхон" жамоаси айни вақтда пойтахтимизда янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Трансферлар ойнасида фаол ҳаракат қилаётган жамоа ўз таркибига бир қатор маҳаллий тажрибали футболчиларни қўшиб олмоқда. Ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Зоҳир Пиримов ҳам қишки йиғин чоғида термизликлар сафини тўлдирди. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Янги мавсумга тайёргарлик режадагидек кетяпти. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишламоқдамиз. Ўйлайманки, чемпионат стартида ажойиб спорт формасида бўламиз. 

Ҳа, "Бухоро"ни тарк этишим жамоадаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. Лекин ўзимни ҳам қолиш ниятим йўқ эди. Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истайман. Ҳозирча "Сурхон" жамоа сифатида аста-секин шаклланмоқда. Қолганини вақт кўрсатади. Билишимга қараганда 29 январга қадар Тошкентда машғулотларни давом эттирамиз. Шундан сўнг қисқа муддат дам олиш имконияти берилади. Жамоага бош мураббий қўнғироқ қилиб таклиф қилдилар. Шундан сўнг машғулотларга қўшилдим",- дейди Пиримов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика