Златан Ибрагимович Италия терма жамоасининг энг яхши футболчиси ким эканлигини айтди

Tolibjon Qosimov
10 ноя 2017, 20:44
Швеция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович айни Италия терма жамоасидаги энг кучли ўйинчи ким эканлиги айтиб ўтди.

Уинг фикрича, ҳозир Марко Верратти Италиянинг энг яхши футболчиси. Бугун Швеция ва Италия ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўзаро плей-оффнинг биринчи ўйинини ўтказишади.

"Швеция саралашдан ўтиш учун ҳаммасини қилади. Златан Италиядан кимни ажратиб кўрсатади? Шубҳасиз, Верратти. Ундан кучлироқ ҳеч ким йўқ", - деди Ибрагимович.

Швеция - Италия ўйини бугун тунда Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›