Златан Ибрагимович: "Голсиз серия борасида ҳавотир олмадим. Голлар бўлишини билардим"

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2016, 10:45
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Суонси"га қарши учрашувдаги (3:1) дубли ҳақида фикр билдирди.

"Биласизми? 15 йиллик фаолиятим давомида кўп гол урганман ва буни давом эттираман. Бу қандай ишлашини биламан. Вазиятлар яратишда, рақиб жарима майдончасида ўйнашда давом этсанг голлар бўлади, шу сабабли ҳавотирланганим йўқ эди. Асосийси жамоа ғалаба қозонишидир. Бу ишонч бағишлайди.

Гол уришни истаган эдим, бу сир эмас. Гол уришни хоҳладим, чунки мен жамоага шундай ёрдам бераман. Жамоадошларимга вазиятлар яратиб, улар гол уришини истайман. Буни бажаришда давом этарканман, ҳавотирланмайман. Ҳа, сўнгги учрашувларда буни уддалай олмаётгандим, аммо вазиятлар бўлади. Сўнгги баҳсларда бироз омадим келмади, аммо ишлашда давом этиш лозим.

Фаолиятимда 400 та гол? Бу ёқимли рекорд, бироқ доимо ўйлайдиган нарса эмас. Кўпроқ гол уришга эътибор қаратганман. Баъзиларнинг ўтказган учрашувлари голларим сонига тенг эмас, шу сабабли хурсандман" - дейди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›