Златан Ибрагимович: "Чемпионлар лигаси ғолиблиги – ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган чўққи"

Narzulla Saydullayev
14 фев 2014, 18:23
"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Ибрагимович, жамоа сўнгги вақтларда сезиларли даражада ўсишга эришганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, парижликлар яқин вақтлар ичида Чемпионлар Лигасида ғолиблик учун кураша оладиган бўлади.

"Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлиш – ҳар бир футболчига ҳам насиб этавермайдиган чўққидир. Агар "ПСЖ" 1/4 финалга йўл олса, бу биз учун яхши натижа. Йилдан-йилга жамоанинг ўйинида ўсиш бўлаётгани сезиляпти. Яқин вақтлар ичида Париж клуби Европанинг энг нуфузли мусобақачи финалида ўйнашга қодир бўлади, деб ўйлайман", – дея Златандан УЕФА расмий сайти иқтибос келтирмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›