Зинедин Зидан: «Реал» – дунёнинг энг кучли клуби»

Narzulla Saydullayev
22 май 2017, 11:02
«Реал» устози Зинедин Зидан «Малага»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.

Мадрид клуби бу ўйиндан сўнг Испания чемпиони бўлди.

«Ич-ичимдан жуда хурсандман. 38та турдан сўнг чемпионат тугади. Бу қийин ва ажойиб чемпионат. Испания лигасини энг яхшиси деб ҳисоблайман.

Чемпионлик жуда муҳим. «Реал» бир неча йилдан буён буни кутаётганди. «Мадрид» – дунёнинг энг кучли клуби, бу совринни қайтариш керак эди.

Роналду доим муҳим рольни ўйнай олади. Криштиану ва қолганлар учун хурсандман», – дейди Зидан.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com