Зинедин Зидан: “Наполи” майдонида ўйнаш ҳеч бир рақибга осон эмас”

Aslanov Jasurbek
7 мар 2017, 01:25
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Наполи”га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қайси босқичда бўлишидан қатъий назар, ЕЧЛнинг барча ўйинлари қийин кечади. “Наполи” жуда кам мағлуб бўладиган, умуман мағлубиятни ёмон кўрадиган жамоалар сирасига киради.

Неапол стадионидаги муҳитнинг қандай бўлишини ҳозирдан тасаввур қиляпман. Футболчилик давримдан буни жуда яхши биламан. Бу стадионда рақиб жамоалар учун ўйнаш осон кечмайди”, — деди Зидан УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›