UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  0 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"

ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида "Челси" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни енгди (2:0).

Учрашувдан сўнг матбуот-анжумани бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар устози Зинедин Зидан иштирок этди. 

"Тан олиш лозим, бугун рақиб ғалабага ҳақли эди. Биз ҳаракат қилдик, курашдик, аммо "Челси" ғалаба қозонди ва финалга муносиб ўйин кўрсатди. Бугун майдонга тушган футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр эди. Мен шогирдларим билан фахрланаман: биз имкон қадар ҳаракат қилдик ва финал остонасида тўхтадик! "Челси" ажойиб ўйин ўтказди ва биз буни алоҳида эътироф этишимиз зарур.

Биз ўйин давомида яққол вазиятларни деярли юзага келтира олмадик. Рақибда эса бундай имкониятлар бўлди. Энди биз дам олиб, Ла Лига ҳақида ўйлашимиз зарур. 

Албатта, ҳеч бир жамоа, ҳеч қайси футболчи мағлубиятдан мамнун бўлмайди. Аммо биз шундоқ ҳам турнирда узоқ йўлни босиб ўтдик. Ярим финалда тўхташ оғир, лекин эртага биз меҳнатга тайёр ҳолда машғулотда жам бўламиз", - деди Зинедин Зидан.


Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика