UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  1 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 2:2 (онлайн ҳисоб)   21 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"

ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида "Челси" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни енгди (2:0).

Учрашувдан сўнг матбуот-анжумани бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар устози Зинедин Зидан иштирок этди. 

"Тан олиш лозим, бугун рақиб ғалабага ҳақли эди. Биз ҳаракат қилдик, курашдик, аммо "Челси" ғалаба қозонди ва финалга муносиб ўйин кўрсатди. Бугун майдонга тушган футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр эди. Мен шогирдларим билан фахрланаман: биз имкон қадар ҳаракат қилдик ва финал остонасида тўхтадик! "Челси" ажойиб ўйин ўтказди ва биз буни алоҳида эътироф этишимиз зарур.

Биз ўйин давомида яққол вазиятларни деярли юзага келтира олмадик. Рақибда эса бундай имкониятлар бўлди. Энди биз дам олиб, Ла Лига ҳақида ўйлашимиз зарур. 

Албатта, ҳеч бир жамоа, ҳеч қайси футболчи мағлубиятдан мамнун бўлмайди. Аммо биз шундоқ ҳам турнирда узоқ йўлни босиб ўтдик. Ярим финалда тўхташ оғир, лекин эртага биз меҳнатга тайёр ҳолда машғулотда жам бўламиз", - деди Зинедин Зидан.


Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика