UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  129 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"

ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида "Челси" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни енгди (2:0).

Учрашувдан сўнг матбуот-анжумани бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар устози Зинедин Зидан иштирок этди. 

"Тан олиш лозим, бугун рақиб ғалабага ҳақли эди. Биз ҳаракат қилдик, курашдик, аммо "Челси" ғалаба қозонди ва финалга муносиб ўйин кўрсатди. Бугун майдонга тушган футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр эди. Мен шогирдларим билан фахрланаман: биз имкон қадар ҳаракат қилдик ва финал остонасида тўхтадик! "Челси" ажойиб ўйин ўтказди ва биз буни алоҳида эътироф этишимиз зарур.

Биз ўйин давомида яққол вазиятларни деярли юзага келтира олмадик. Рақибда эса бундай имкониятлар бўлди. Энди биз дам олиб, Ла Лига ҳақида ўйлашимиз зарур. 

Албатта, ҳеч бир жамоа, ҳеч қайси футболчи мағлубиятдан мамнун бўлмайди. Аммо биз шундоқ ҳам турнирда узоқ йўлни босиб ўтдик. Ярим финалда тўхташ оғир, лекин эртага биз меҳнатга тайёр ҳолда машғулотда жам бўламиз", - деди Зинедин Зидан.


Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика