Зинченко "Манчестер Сити"нинг умумий гуруҳдаги машғулотларига киришди

Alisher
15 окт 2021
"Манчестер Сити" "Бёрнли"га қарши АПЛ 8-тури доирасидаги ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Украиналик ҳимоячи Александр Зинченко жароҳатдан тикланди ва умумий гуруҳдаги машғулотларга киришди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ўйинчи 5-тур доирасидаги "Саутгемптон"га қарши ўйин олдидан жароҳат олган эди.

Мушак жароҳати хавбекка Украина терма жамоаси сафида октябрь ойидаги Финяндия ва Босния ва Герцовинага қарши ўйинларда ҳаракат қилиш имконини бермади.


AlisherМуаллиф
Манба: mancity.com