Зинченко фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин

Mirjalol Normatov
13 дек 2020, 13:45
"Манчестер Сити" хавбеки Александр Зинченко январда бошқа жамоага ўтиши мумкин.

"Goal" хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг хизматларига "Вулверхэмптон" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Клуб январь ойидаёқ футболчини таркибга қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, "Сити"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчи бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. У ушбу мавсумда АПЛда атиги 13 дақиқа ҳаракат қилди ва самарадорлик қайд эта олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›