Зинченко дунёдаги энг кучли мураббий номини айтди

Alisher
31 дек 2020, 10:46
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

"Гвардиолага ақл бовар қилмайди, у шубҳасиз дунёдаги энг кучли мураббий. Энг муҳими шундаки, у доим керакли нарсани керакли пайтида айтади.

Жамоа ҳам буни ҳис қилиб туради. Албатта, испаниялик мутахассис тактик томонлама такрорланмасдир", - дейди Зинченко.

23 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 9та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News