

Британиянинг "The Sun" таблоиди маълумотларига кўра, украиналик ўйинчи ҳафтасига 150 минг фунт ишлаб топади. Шу тариқа, Зинченко ҳар бир мавсумда 7,8 миллион фунт ишлаб олади.
"Арсенал"да фақат Габриэль Жезус (13,78 миллион фунт) ва Томас Парти (10,4 миллион фунт)нинг маоши уникидан юқори.
Зинченко ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан "Арсенал"га ўтган эди.



