Зидан: "Хамес "Реал"да қолса, мен ўзимни бахтиёр ҳисоблайман"
25 авг 2019 09:19
Янгиликлар
Зидан: "Хамес "Реал"да қолса, мен ўзимни бахтиёр ҳисоблайман"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати 2-турида "Вальядолид"га (1:1) қарши баҳсда колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригесни нима сабабдан асосий таркибда майдонга туширганини айтди.
"Хамес ажойиб формада. У жамоамизда қолса, мен ўзимни бахтиёр ҳисоблайман", дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia нашри.
Хамес 2014 йилда "Монако"дан "Реал"га кўчиб ўтганди. Сўнгги икки мавсумни у "Бавария" таркибида ижарада ўтказди. Германиянинг амалдаги чемпиони футболчини белгиланган сумма эвазига сотиб олиши ҳам мумкин эди. Аммо мюнхенликлар бу имкониятдан фойдаланишмади.
Жорий йил ёзида "Наполи" ва "Атлетико" футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришди, аммо "Реал" уни сотишни истамади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар