Зидан "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан сўнг Бензема ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
18 окт 2017, 13:10
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Тоттенхэм»га қарши ўйиндан сўнг клуб футболчиси Карим Бенземани ҳимоя қилди.

"Албатта Бензема гол киритишни истаганди. Лекин, биз Льориснинг сейвини эсласак, у 10та вазиятдан 1тасида мана шундай ҳаракат қила олиши мумкин эди. Ўша битта сейв мана шу ўйинда бўлди.

Карим кундан-кунга кучаймоқда. У "Хетафе"га қарши ўйинда гол урди. "Тоттенхэм"га ҳам ура олиши мумкин эди. Сабр - муваффақият калити. Биз кейинги ўйин ҳақида ўйламоқдамиз", - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Four Four Two