

Манбанинг маълумотларига кўра, "қироллик клуби" франциялик мутахассис билан эҳтимолий қайтиш борасида музокаралар ўтказишга улгурган. Зидан бунинг учун иккита асосий шартини айтган. У мураббийлар штабида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Грегори Дюпон бўлишини ҳамда "Реал" Эден Азарни ўз таркибида сақлаб қолишини истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зидан Мадрид клубини 2016 — 2018 ва 2019 — 2021 йиллар оралиғида бошқарган.



