

"Биз ўйинларга тайёрланяпмиз. "Реал" футболчилари аутни ким отишини, бурчак зарбаси ёки жарима тўпларини ким тепишини билишади, аммо ПСЖ ҳақида гапиришни истамайман. Мен ўз жамоам ҳақида ўйлайман" - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳамда "Лион" ўртасидаги Франция чемпионатининг 6-тур учрашувида Неймар ҳамда Кавани пенальти ва жарима зарбасини талашиб қолишди.


