Зидан: "Начо ҳимоянинг барча жойида бир хил ўйнай олади"

Aslanov Jasurbek
3 май 2017, 15:18
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳимоячиси Хосе Игнасио Начо ўйинидан хурсанд бўлганини айтди.

Футболчи "Атлетико"га қарши баҳсда жароҳат олган Даниэль Карвахаль ўрнига иккинчи бўлимда майдонга тушди.

"Начога юқори баҳо қўяман. У ҳимоянинг ҳар қандай зонасида яхши ўйнай олади. У қанотларда, марказда ўйнаши мумкин. Мени унинг ҳар бир вазиятдаги эътибори хурсанд қилмоқда" - дейди Зидан.

Пойтахт жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 10 май куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca