Зидан: “Мен дунёнинг энг яхши мураббийи? Йўқ, йўқ, йўқ!”

Aslanov Jasurbek
4 июн 2017, 03:49
ЕЧЛ финалида “Ювентус” (4:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин мадридликлар устози Зинедин Зидан ўз футболчиларини табриклади.

-Бу мавсум “Реал” учун аъло даражада ўтди. Барча футболчиларни табриклайман. Бу буюк жамоа. Биз муваффақият учун бор кучимизни бердик. Мен бахтлиман! Балки бу кўпчиликка билинмас, аммо ич-ичимдан улкан қониқиш ҳиссин туяпман. Мен дунёнинг энг эхши мурабийиманми? Йўқ, йўқ, йўқ!

Эслатиб ўтамиз, Зидан футбол тарихида қаторасига икки марта ЕЧЛда ғолиб чиққан илк мураббийга айланди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sportbox.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›