UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  21 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  8

Зидан изидан... Янгиликлар

Зидан изидан...

Ёшлигимиздаги кумирларимиз энди мураббий сифатида ўзларини кўрсатишмоқда.

Сўнгги хабарларга қараганда, Рауль "Шальке"нинг навбатдаги бош мураббийи бўлиши кутилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб биз мураббийлик йўлида илк қадамларини ташлаётган ўтмишнинг ажойиб футболчиларини ёдга оламиз.

Футбол йилдан-йилга ўзгариб бормоқда, қайсидир маънода профессионаллашиб бормоқда десак муболаға бўлмайди. Шу сабаб футболчи ва мураббийлик ўртасидаги фарқ йўққа чиқиб бормоқда. Келажакни ўйлаб, футболчилар ҳали майдонда жавлон ураётганларидаёқ мураббийлик курсларини якунлаб, конспект ёзиб, янги касбларининг сир-асрорларини ўрганиб боришмоқда. Ўтган асрнинг 90-йиллари, асримизнинг дастлабки даври юлдузларидан бир қанчаси мураббий сифатида ҳам маълум ютуқларга эришиб улгурди: Зидан, Симеоне, Почеттино, Гвардиола. Кимнингдир эса кетмони учмади: Алан Ширер ёки Роберто Карлос каби. Яна бир гуруҳ собиқ футболчилар бу йўлдаги илк қадамларини ташлаяптилар, ёшлар жамоасини шуғуллантирмоқдалар ёки тажрибалироқ ҳамкасбларига ёрдамчи вазифасини ўтамоқдалар. Улардан қай бири футболчи сифатида эришган ютуқларига мураббийлик курсисида ҳам ета оларкин?


Рауль (Испания, 42 ёш)

Мадриднинг "Реал" клуби афсонаси 42 ёшда, мураббийликни эса икки йил аввал бошлади. Ўшанда собиқ ҳужумчига "Мадрид"нинг ёшлар жамоаси (U18) ишониб топширилди. Орадан бир неча ой ўтиб Рауль ўз шогирдлари билан Испания ёшлар лигасида чемпионликни нишонлаётган эди.

Ушбу муваффақият Раулга мураббийлик фаолиятида катта қадам ташлашга туртки бўлди: ушбу мавсум аввалида Гонсалес "Кастилья"ни қўлга олди, энди эса испанияликка "Шальке" қизиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Реал"ни тарк этгач, Рауль айнан шу клубда қўл остида икки мавсум ҳаракат қилганди. Жамоа қайта бошланган Бундеслигани тўрт учрашувда тўрт мағлубият билан бошлади ва турнир жадвалининг 10-поғонасига тушиб кетди, Рауль ҳаммасини ўз ўрнига қайтара оладими?


Мирослав Клозе (Германия, 41 ёш)


Мирослав Клозе ҳам яқин вақтлар ичида бош мураббий бўлишни кўзлаб тургани бор гап. Миро жорий мавсумни "Бавария" U17да бошлади. Май ойида жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар асосий жамоа мураббийлар штабига киритилди ва Ханси Фликка ёрдам бермоқда. Тажриба тўплаб олса, вақт ўтиши билан у ҳам кучли бош мураббий бўлса не ажаб...


Фрэнк Лэмпард (Англия, 41 ёш)


Лэмпард эса ҳозирнинг ўзида катта клубда бош мураббий сифатида ишламоқда. Аммо Фрэнкнинг маҳоратига энди баҳо берамиз. "Аристократлар"нинг афсонавий футболчиси ҳамон мураббийлар даврасида бир мунча тажрибасизроқ ҳисобланади. Ўтган мавсум Лэмпс "Дерби" билан Чемпионшипда олтинчи ўринни эгаллади ва жамоасини АПЛга олиб чиқолмади. Бироқ ўзи янги мавсумни АПЛда, жонажон жамоасида бошлади. Бундай стартни кўплаб мураббийлар орзу қилади, лекин Фрэнки ҳозирча — топ-клуб бош мураббийи бўлишига қарамай, ўзи ҳали топ-мураббий эмас.


Микель Артета (Испания, 38 ёш)

Хосеп Гвардиола штабида ўтказган уч йилидан кейин, ўтган йилнинг декабрь ойида Микель Артета Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бошқарувини қўлга олди. Дастлабки 15 ўйинда бор йўғи икки мағлубият. Бундан кўриниб турибдики, старт ёмон чиқмади. Лекин мураббий Артета борасида бизда Лэмпарддан ҳам камроқ маълумот ва тасаввур мавжуд. Гвардиола билан самарали ҳамкорлик ажойиб, лекин у пайт Микель мураббийнинг ўнг қўли бўлган, ҳозир эса ўзи якуний қарорларни қабул қилиши лозим. 


Хави (Испания, 40 ёш)

Хави ҳам ҳозир топ-жамоа бош мураббийи бўлиши мумкин эди. Уни қишда "Барселона"га чақиришганди. Эрнандес қадрдон клубини бошқаришни орзу қилади, бироқ ўзининг шартлари асосида. Ҳозирча эса бунинг иложи бўлмади. Умуман олганда, бундай жиддий чорловдан аввал Хави ўз режаларини Қатарнинг "Аль-Садд" клубида синаб кўриши мумкин. Дарвоқе, Хави ушбу клуб билан иккита соврин қўлга киритишга ҳам улгурди.  


Патрик Виейра (Франция, 43 ёш)

Бошқа бир машҳур французни ҳам ёдга олсак бўларди — Тьерри Анри, лекин унинг мураббийлик фаолияти у қадар ёрқин чиқмаяпти. Бельгия термасида ҳужумчилар билан ишловчи мураббийлик қилди, "Монако"да умуман ҳеч нима ўхшамади ва АҚШга йўл олди. Ким билади дейсиз гап пулдами ёки тажрибада?! Бошқа бир жаҳон ва Европа чемпионининг ишлари секин-аста кўтарилиб бормоқда. Виейра бир неча йил "Манчестер Сити" тизимидаги жамоаларда мураббийлик қилди, кейин бир неча йилдан сўнг асосий жамоа бош мураббийи ўрнини кўзлаган ҳолда, "Сити" бошлиқлари учун бегона бўлмаган "Нью-Йорк Сити"га равона бўлди. Бироқ Гвардиола билан курашиш мана ман деган мураббийларнинг қўлидан келмайди, шу сабабли Патрик ҳозирча Лига 1да "Ницца" билан ишламоқда ҳамда кун келиб зўр мураббий бўлиши мумкин деган имкониятни сақлаб қолди.


Андрей Шевченко (Украина, 43 ёш)

Клуб ва терма жамоада ишлаш буткул фарқ қилади, лекин Шевченконинг Украина миллий терма жамоаси билан қайд этаётган натижалари эътиборингизни тортиши турган гап: Андрей Николаевич ҳамюртларини Португалия ва Сербия бор гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган ҳолда Евро-2020га олиб чиқишни уддалади. Табиийки, Шевага қизиқиш кучаймоқда ва биринчи навбатда Италиядан. Унинг ўзи эса кун келиб "Милан" бош мураббийи бўлишни орзу қилади.  

Райан Гиггз (Уэльс, 46 ёш)

Шунга ўхшаш ҳолат Райан Гиггзда ҳам кузатилмоқда. МЮ афсоналаридан бири ҳам ҳозирча фақат миллий термада мустақил ишлаб кўрди. Унинг ҳам омади чопди: "аждарлар" Евро-2020 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ваҳоланки, Уэльснинг гуруҳи ҳам кучли, иккита йўлланмага тўртта даъвогар бор эди. Гиггз ҳақида гап кетганда, у бир асрнинг тўртдан бир қисмини сэр Алекс Фергюсон билан ёнма-ён ўтказганини ҳам унутмаслик лозим. Бу ноёб тажриба унча-мунча курашда тарози палласи Райан томонга оғишига сабаб бўла олади.


Хаби Алонсо (Испания, 38 ёш)

Испанияда Хаби Алонсо ҳам буюк мураббий бўлиб етишади деган гаплар юрибди. Собиқ ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Реал U-14"да ўтказди, ёзда эса Басклар юртига қайтди ва "Реал Сосьедад Б"ни қабул қилиб олди. Жамоа унинг қўл остида Сегунда йўлланмаси учун кураш олиб борди. Хаби мураббийлиги борасидаги фикрлар ҳозир ижобий ва шунчаки ажойиб баҳолари орасида бўлиб турибди.


Диего Форлан (Уругвай, 41 ёш)

Ўтган йилнинг охирида уругвайлик афсона Форлан мамлакатнинг энг номдор жамоаларидан бири — "Пеньяроль"ни қабул қилиб олди. Коронавирус пандемиясига қадар жамоа бор йўғи беш расмий ўйинда майдонга тушди ва 2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият қайд этди. Форланнинг мураббийлик ишига кейинроқ баҳо берганимиз мақсадга мувофиқ. Ҳозирча фақат кузатамиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика