Зидан: "Гарет менга керак"

Mirjalol Normatov
31 янв 2020, 20:46
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан вингер Гарет Бэйлнинг "Тоттенхэм"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга изоҳ берди.

"Гарет биз билан. У менга керак. Унинг кетиши айни дамда менинг режаларимга кирмайди.

Мен бошқаларнинг ўйлаб топган тарихларига изоҳ бермайман", - деди мураббий.

Олдинроқ "Тоттенхэм" Бэйл билан шартнома имзолаш истаги борлиги ҳақида маълумотлар берилганди.

Ушбу мавсумда футболчи 15 ўйинда 3 гол урди ва 2 ассистентликни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express