"Кастилья" мураббийи Зинедин Зидан футболчилик даврида Европа ва жаҳон чемпионига айланган Франция терма жамоасини бошқаришни истаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда французлар бош мураббий Дидье Дешам.
"Менинг мақсадим - Франция терма жамоасини бошқариш. Қачон? Пайти келганда. Мураббий сифатида олдимда жуда кўп вақт бор" - дейди Зидан.