UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  2 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  17 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0

Зидан: “Барчаси бизга қарши ишлади: учта пеналти, автогол... Аммо барча жавобгарликни бўйнимга оламан” Янгиликлар

Зидан: “Барчаси бизга қарши ишлади: учта пеналти, автогол... Аммо барча жавобгарликни бўйнимга оламан”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 9-турида “Валенсия”дан (1:4) учралган мағлубиятга изоҳ бериб ўтди.

“Ҳа, бу оғриқли мағлубият. Чунки биз учрашувни яхши бошлагандик. Биринчи ярим соатда кутилган ўйинни кўрсата олдик, гол урдик. Аммо жавоб голидан кейин нима содир бўлиши керак бўлса, ҳаммаси рўй берди. 

Дарвозамизга белгиланган учта пеналти ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳакам буларни барчасини кузатиб бориши керак эди. Биз уч марта пеналтидан гол ўтказдик ва яна камига ўзимизга ўзимиз гол урдик. Барчаси бизга қарши бўлди ва бу бир ўйин учун кўплик қилади.

Бу мағлубият учун мураббий сифатида барча айбни бўйнимга оламан, чунки вазиятдан чиқиш йўлларини излаш вазифам ҳисобланади. Ҳисоб тенглашгач, ўйин тубдан ўзгариб кетди. Бундай ҳолат биз билан биринчи марта содир бўлмаяпти ва бу менга ёқмаяпти”, деди Зидан.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика