

Азар бугун чемпионатдаги дебют голини уриш билан биргаликда ўз ҳисобига 1та ассист ҳам ёздириб қўйди.
«Бизга мана шундай, яъни, гол урадиган ва яхши ўйнайдиган Азар керак. У бугун ўзини кўрсатишни хоҳлади ва кийим алмаштириш хонасида у жуда ҳам хурсанд эди. Ўйлаймизки, бу унинг кўплаб голлари ичида биринчиси бўлади», – дейди Зидан.



