Жозе Моуриньо: "Олдин "Челси"ни совринларни сотиб олишда айблашганди"

Tolibjon Qosimov
3 фев 2014, 15:16
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо молиявий фэйр-плей борасида ўз фикрларини билдирди.
"Челси" молиявий фэйр-плейга тўла амал қилади. Биз учун бу жуда муҳим.

Мен биринчи бор "Челси"ни қабул қилиб олганимда ҳеч қандай фэйр-плей бўлмаганди. Агар клуб бой бўлса ва уни хўжайинида пул кўп бўлса барча йўллар очиқ эди.

Ўшанда барча бизни совринларни сотиб олишда айблаганди. Балки, ҳозир одамлар "Сити"дек клубларга бошқача қарашар", – дейди Моуриньо.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru