Жозе Моуриньо: «Милан»га қарши ўйинда Торрес ажойиб ўйин кўрсатди»

Tolibjon Qosimov
5 авг 2013, 14:52
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо International Champions Cup доирасидаги «Милан»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин қийин бўлди, «Милан» – жуда тажрибали жамоа. Уларни ярим ҳимоясига қаранг - Монтоливо, Мунтари, Боатенг улар футбол ўйнашни билишади. Массимилиано Аллегри бу клубда анчадан буён ишламоқда.

Баъзида ҳужумчи гол урмаса ҳам клуб учун кўп нарса қилади. Торрес Конфедерациялар кубоги сабаб таркибимизда атига 5 кун машқ қилди. У ҳали тайёр эмас, аммо бугун яхши ўйнади. Клубдаги барча ҳужумчиларга раҳмат айтмоқчиман», – дейди Моуриньо.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›