Жоан Капдевила футболчилик фаолиятини тугатди

Narzulla Saydullayev
13 май 2015, 09:00
37 ёшли ҳимоячи Жоан Капдевила «Льерс» жамоаси сафида мушакларини узиб олганидан сўнг фаолиятини якунлашга қарор қилди.
«Ҳеч қачон бунчалик оғир жароҳат олмаганман. Фаолиятимни шу тарзда тугатиш аламли. Энди оилам ва дўстларим билан кўпроқ вақтимни ўтказаман», – дейди Капдевила.

Капдевила фаолияти давомида Португалия лигаси кубоги («Бенфика»), Испания чемпиони ва Испания кубоги («Депортиво»), Европа ва Жаҳон чемпиони (Испания терма жамоаси) каби совринларни қўлга киритган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›