UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

ЖЧда "йўқолиб қолган" юлдузлар (ФОТО) Янгиликлар

ЖЧда "йўқолиб қолган" юлдузлар (ФОТО)

Ушбу футболчилар ЖЧ қаҳрамонлари бўлишлари мумкин эди. Лекин, 3 та ўйин ичида ўзларини умуман кўрсата олмадилар ва гуруҳ босқичи ўйинларидан сўнг ўз юртларига равона бўлдилар.

Диего Костанинг ушбу Мундиалда жамоаси учун келтирган фойдаларидан бири Голландияга қарши ўйинда пенальти ишлади. Ундан сўнг умуман кўринмади.


Кевин-Принс Боатенг(чапда) - Гана терма жамоаси юлдузларидан бири. Лекин, ўзидан кутилган натижани қайд эта олмади.


Пепе - умуман олганда ҳар доим ҳам қизил карточка олавермайди. Лекин, бу сафаргиси у ва жамоаси учун қимматга тушди.



Яя Туре - унинг ўйинлари ҳам кўнгилдагидек чиқмади ва Кот-д’Ивуар яна гуруҳда қолиб кетди.



Клубдаги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг Синдзи Кагаванинг терма жамоасида ҳам ишлари юришмади.



Стивен Жеррард бошчилигида Англия терма жамоаси ҳам ЖЧни тарк этди.



Серхио Рамос ЖЧдан олдин "Олтин тўп"га даъвогар сифатида таҳмин қилинаётган эди. Голландия терма жамоасига қарши ўйинда унинг қай аҳволга тушганини яхши биласиз.




Икер Касильяс - иккита ўйинда еттита гол ўтказиб юборган юлдуз эдиликда ЖЧни томошабинлар сафида кузатади.



Марио Балотелли - аввалига барчаси яхши кетаётган эди. Лекин Коста-Рикага қарши ўйинда гол уришни уддасидан чиқа олмади ва Уругвайга қарши ўйинда терма жамоа бош мураббийи Пранделли билан келиша олмай қолди.




Роналду бир оз бўлсада ўз ўйини билан терма жамоасининг Гана устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди. Лекин... Унгача кўп нарса ҳал қилиб бўлинган эди. На чора, ёлғиз отнинг чанги чиқмас.


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика