UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  108 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

ЖЧ-2014. Превью. Италия - Коста-Рика Янгиликлар

ЖЧ-2014. Превью. Италия - Коста-Рика

Коста-Рика Уругвайдан сўнг Италияни лол қолдира олармикин?
"D" гуруҳида яққол аутсайдер деб айтилган Коста-Рика ушбу квартетдан 1/8 финалга муддатдан олдин чиқиши мумкин бўлган ягона жамоа бўлиб турибди. Ушбу сенсацияни амалга ошириш учун костарикаликлар Италияни мағлуб этишлари керак. "Скуадра Адзурра" эса Уругвайнинг хатосини такрорламаслиги керак.

Италия бугун ютса ҳам кейинги босқич масаласини расман ҳал қилмайди, аммо йирик ғалаба қозонса Уругвайга қарши баҳсдан олдин яхшигина устунликка эга бўлади.




Италия – Коста-Рика
20 июнь. 21:00
Ресифе. “Арена Пернамбукано” стадиони.
Бош ҳакам:
Энрике Оссес (Чили)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Карлос Астроза (Чили), Серхио Роман (Чили).
Захира ҳаками:
Неант Алиум (Камерун)

Тахминий таркиблар:
Италия:
Буффон — Абате, Барцальи, Кьеллини, Дармиан — Де Росси — Кандрева, Мотта, Пирло, Маркизио — Балотелли

Коста-Рика: Навас — Гамбоа, Дуарте, Гонсалес, Уманья, Диас — Руис, Борхес, Техеда, Боланьос — Кэмпбелл



Ўйиндан олдинги фикрлар:

Чезаре Пранделли (Италия бош мураббийи):

"Бизни нима кутаётганини жуда биламан. Костарикаликларда яхши жамоа шаклланган. Жуда кучли жамоа, уларга қарши баҳс биз учун осон кечмаслиги аниқ. Рақиб сафида учта ажойиб футболчи бор".

Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика мураббийи):

"Биз Уругвайга қарши ўйиндан ҳам яхшироқ ўйнамоқчимиз. Ҳа, биз "ўлим гуруҳидамиз", сабаби барча тўртта жамоа кучли".



Ўзаро ўйинлар

Ушбу икки жамоа ўзаро бир марта тўқнаш келишган. 1994 йилдаги баҳсда Италия ғалаба қозонган - 1:0

Қизиқарли фактлар

Англияга қарши ўйинда Италиянинг 93 фоиз паслари аниқ бўлди. Бу 1966 йилдаги мундиалдан бери энг юқори натижа.

Коста-Рика ҳеч қачон ЖЧда кетма-кет икки марта ғалаба қозонмаган. Бироқ Европа жамоаларига қарши кечган 6та баҳснинг барчасида гол урган.

Италия Жаҳон чемпионатида кетма-кет 15та ўйинда тўп киритган. Бу ЖЧ-2014 иштирокчилари орасидаги рекорд натижа саналади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика