UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

ЖЧ-2014. Игуаиннинг голи Аргентинани ярим финалга олиб чиқди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Игуаиннинг голи Аргентинани ярим финалга олиб чиқди

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалида Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўлланма олди.
Алехандро Сабелья шогирдлари ортиқча уринмасдан Бельгия тўсиғидан ўтишди десак тўғри бўлар.

Сабаби ўйиннинг 8-дақиқасида урилган гол баҳс тақдирини амалда ҳал қилди. Бу вазиятда Ди Мария тўпни Сабалетага оширди, тўп ҳимоячига тегиб Игуаинга борди. Гонсало бундай совғадан унумли фойдаланадиган футболчилар сирасига киради - 1:0.



41-дақиқада Вертонгеннинг пасидан сўнг Миральяс боши билан дарвозага зарба берди, тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. 55-дақиқада тезкор ҳужумдан сўнг Игуаин Компанини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Орадан кўп ўтмай Вертонгеннинг пасидан сўнг бўйдор Феллайни жингалак сочлари билан дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ.



Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Месси бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Тибо Куртуа тўпни қайтарди. Сўнгги сонияларда ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Лукаку тўпни қулай вазиятда туриб шерикларига оширди, Гарай тўпни қайтариб юборди. Вицелнинг зарбаси эса ноаниқ кетди.

Шундай қилиб Аргентина терма жамоаси ярим финалга йўл олди. Унинг рақиби тунда бўлиб ўтадиган Голландия ва Коста-Рика учрашувидан сўнг аниқланади.



ЖЧ-2014. ¼ финал
АРГЕНТИНА – БЕЛЬГИЯ 1:0
Бош ҳакам:
Никола Риццоли (Италия)
Гол: Игуаин, 8 - 1:0
Аргентина: Ромеро, Сабалета, Демичелис, Гарай, Басанта, Маскерано, Биглия (Шадли, 75), Ди Мария (Перез, 33), Месси, Лавесси (Паласио, 72), Игуаин (Гаго, 81)

Бельгия: Куртуа, Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген, Витсель, Феллайни, Миральяс (Мертенс, 59), де Брейне, Азар, Ориги (Лукаку, 59)

Огоҳлантиришлар: Азар 53, Альдервейрелд 69, Биглия 75
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика