UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  7 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  3 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

ЖЧ-2014. Эквадор уч очко эгасига айланди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Эквадор уч очко эгасига айланди

Жаҳон чемпионати "Е" гуруҳида иккинчи турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди. Гондурас ҳамда Эквадор жамоалари ўртасида кечган қизиқарли баҳсда мухлислар учто тўп гувоҳига айланишди.


Биринчи турда мағлубиятга учраган бу икки аламзада жамоа, иккинчи турда ўзаро баҳс олиб боришларига тўғри келди. Эквадор рақибига нисбатан бироз тажрибалироқ  ва кучлироқ деб эътирой этилган эди. Учрашув бошланиши билан Эквадор ушбу сўзларни амалда исботлашга киришди. Биринчи бўлимда жамоалар имкон қадар ҳужумкорроқ футбол намойиш этишга уринишди. Учрашувнинг 31-дақиқасига келиб Гондураснинг ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Гондурас футболчис Костлининг жарима майдончаси олдидан йўллаган зарбасини Домингез бартараф эта олмади ва ўйинда ҳисоб очилди, 1:0.


Ўтказиб юборилган голан сўнг Эквадор тезда ҳужумга отланди ва тезкор жавоб тўпини киритишга эришди.

34-дақиқада Эквадор ҳужумчиси Эннер Валенсия жамоаси томонидан уюштирилган ҳужумни самрали тарзда якунлай олди ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1.

Жамоалар танаффусга шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳам Эквадор кўпроқ ўйинни назорат қилди ва бир қатор ҳужумлар уюштирди.

65-дақиқада жарима зарбасидан сўнг тиниб-тинчимас Эннер Валенсия боши билан Гондурас дарвозасига иккинчи голни киритди, 1:2.

Айнан шу гол учрашув тақдирини ҳал этди ва Эквадор уч очкони ишлаб олди.

Гондурас эса навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотди.


ЖЧ-2014. "Е" гуруҳи, 2-тур.

ГОНДУРАС - ЭКВАДОР 1:2

Куритиба. “Арена Байшада” стадиони.


Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Голлар: Костли (31), Эннер Валенсия (34, 65)

Гондурас: Валладарес, Фигероа, Бернандез, Изагирре (Гарсия, 46), Бенгтсон, Костли, Гарсия (Чавес, 83), Эспиноза, Гарридо (Мартинез, 72), Кларос, Бекелес.

Эквадор: Домингез, Гуагуа, Эразо, Паредез, Нобоа, Монтеро, Айови, Сайседо (Мендез, 82), Е,Валенсия, Минда (Груезо, 83), Антонио Валенсия.

Огоҳлантиришлар: Бернандез (7), Бенгтсон (45), Антонио Валенсия (57), Эннер Валенсия (73), Монтеро (80).

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Франция22008 - 266
2Эквадор21013 - 303
3Швейцария21014 - 6-23
4Гондурас20021 - 5-40

Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика