UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  9 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0

ЖЧ-2014. Эквадор - Франция. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2014. Эквадор - Франция. Превью

Эквадор терма жамоаси нимчорак финал йўлланмасини ҳал этиш учун Франция қаршилигини енгиши талаб этилади.
Жанубий Американинг қолган жамоалари аллақачон навбатдаги босқич иштирокчиларига айланиб улгуришди. Бугун Швейцария очко йўқотган тақдирда Эквадорнинг ғалабаси ёки Швейцариянинг мағлубияти ва Эквадорнинг дуранги жамоага нимчорак финалда ўйнаш ҳуқуқини тақдим этиши мумкин.



Франция бугун таркибдаги баъзи етакчиларга дам бериш имкониятига эга. Дешам бунда тактик услубни эмас, фақат ўйинчиларни алмаштиради. Сахо ва Варанда кичик жароҳат борлиги боис уларнинг ўрнини Мангала ва Косьелни эгаллаши мумкин. Кабай эса 2та сариқ карточка туфайли ўйнай олмайди.



Руэда жамоасида эса бундай йўқотишлар йўқ. Жамоа ғалаба қозонса, Швейцариядан яхшироқ имкониятга чиқади. Чунки европаликлар бундай ҳолда Гондурасни йирик ҳисобда енгиши зарур бўлади. Шу сабабли Эквадор кичик сенсация юзага келтиришга ҳаракат қилади. Эннер Валенсия жамоа учун ҳал қилувчи голларни уриб бериши мумкин. Аввалги ўйинларда бунга гувоҳ бўлдик. Лекин Франция устидан ғалаба қозониш осон бўлмайди. Чунки дастлабки 2 муваффақият "учранглилар"га ўзларига бўлган ишончни кайтариб берди. Ўйлашимизча, барибир французларда ғалаба учун имконият юқорироқ.



ЭКВАДОР - ФРАНЦИЯ
01:00. Рио-де-Жанейро. "Маракана" стадиони.
Бош ҳакам
: Нумандиз Дуэ (Кот-д'Ивуар).
Тахминий таркиблар
Эквадор: Домингес - Паредес, Эрасо, Гуагуа, Айови - А.Валенсия, Минда, Нобоа, Монтеро - Э.Валенсия, Кайседо.
Франция: Льорис - Санья, Косельни, Мангала, Эвра - М.Сиссоко, Мавуба, Погба - Вальбуэна, Реми, Гризманн.
Дисквалификация: Кабай (Франция).


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика