ЖЧ-2013 (U-17). Саудия Арабистони – ғолибликни қўлга киритган ягона араб жамоаси
14 окт 2013 17:19
Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Саудия Арабистони – ғолибликни қўлга киритган ягона араб жамоаси
БАА майдонларида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишига ҳам тобора оз қолмоқда.
17 октябрь куни Бразилия – Словакия баҳси билан навбатдаги ЖЧ бошланади. Биз эса турнир тарихи билан боғлиқ баъзи қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.
Биласизми? Араб жамоалари орасида Саудия Арабистони биринчи бўлиб ғолибликни қўлга киритган. 1989 йил ўтказилган турнирда саудиялик ўсмирлар бош совринга эга чиқишганди. Саудия ўсмирлар термаси финалда мусобақа мезбони Шотландияни мағлубиятга учратган.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати илк бор 1985 йил Хитойда ўтказилган ва унда Нигерия ғолибликни қўлга киритган. Умуман олганда, нигериялик ўсмирлар бунгача уч марта (1985, 1993, 2007) бу ёшдаги турнирда ғалаба қозонишган.
Х.Холиқов тайёрлади.

Фикрлар