UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  2 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  3 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  9 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  2 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  3 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  26 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  6 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6

ЖЧ-2013 (U-17). Ўсмирларимиз Хорватия билан ўйинга тайёр Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Ўсмирларимиз Хорватия билан ўйинга тайёр

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар термаси кеча Хорватияга қарши ўйинолди сўнгги машғулотини ўтказди.

Маҳаллий вақт билан 19:00да бошланган машғулот Фужайра шаҳрининг бироз четроғида жойлашган “Ал Аруба” стадионида ўтказилди.

Ўйинолди машғулот бир соат-у 15 дақиқа давом этди. Бунда футболчилар кўпроқ тўп билан муомала қилиш ҳамда тўпни бир-бирларига тез ва аниқ етказиб бериш устида ишлашди. Машғулотни ЎФФ техник директори Рустам Акрамов ҳам кузатиб борди ва жараён якунига етгач, термамиз мураббийларига ўз маслаҳатларини берди.

Машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. Ҳамманинг кайфияти жойида. Энг муҳими, ҳеч ким Хорватиядан чўчиётгани йўқ. Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимдан чўчимаймиз қабилида фикрлашяпти, бизнинг йигитлар.

Демак, бугун Тошкент вақти билан 21:00да футболчиларимиз гуруҳдаги охирги беллашувни Хорватияга қарши ўтказишади. Умид қиламизки, бу ўйинда жамоамиз ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларга қувонч улашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика