UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Дада сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  22 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

Жавоҳир Расулов: “Келаси йил ҳам “Нефтчи”да қолишга қарор қилдим” Янгиликлар

Жавоҳир Расулов: “Келаси йил ҳам “Нефтчи”да қолишга қарор қилдим”

Бу йил “Нефтчи” сафида кашфиёт ўйинчиларидан бири бўлган Жавоҳир Расулов мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.
Марказий ярим ҳимояда ақлли тўп узатишлари ва ўз вақтида рақиб ҳужумларини бузишда фаоллик кўрсатиб, мутахассислар назарига ҳам тушди. Олимпия терма жамоамиз устози Шуҳрат Мақсудов ҳам фарғоналик футболчини ҳар гал йиғинларга таклиф этмоқда. Жавоҳирга олий лиганинг айрим клубларидан қизиқиш бўлаётганини инобатга олиб, шу ва бошқа бир нечта саволлар билан унинг ўзига мурожаат қилдик.

- Жавоҳир, бу йил “Нефтчи”нинг асосий таркибида ўйнаш билан бир қаторда ОТЖнинг ҳар гал ташкил этган йиғинларида ҳам иштирок этдингиз. Шу боис айтингчи сиз учун узоқ давом этган мавсум толиқтириб қўймадими?

- Йўқ айтарли чарчоқ аломатлари сезилмади десам ҳам бўлади. Айни пайтда таътилга чиққанмиз. Оилам даврасида хордиқ чиқаряпман. Шу билан бирга спорт  формамни йўқотмаслик учун индивидуал машғулотларни ўтамоқдаман.

- Агарда статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, бу йилги чемпионатда 15 та учрашув ўтказганингизни кўришимиз мумкин. Бу сиз учун қониқарлими ёки аксинча?
- Футболчи учун қанча кўп ўйин бўлса, шунча яхши. Лекин ҳар доим ҳам асосий таркибга кириш осон эмас. Бунинг учун машғулотларда ишлаб, ўзингизни устун жиҳатларингизни намоён этишингиз талаб этилади. Мен ҳам ҳар бир учрашувда иштирок этиб, имкон қадар жамоам муваффақиятларига ҳисса қўшишни хоҳладим. Очиғини айтганда, 15та ўйин ўтказганимни қониқарли деса бўлади. 

- Демак, ортда қолган мавсумдан кўнглингиз тўлди. Шундайми?
- 80 фоиз қониқдим дея оламан. Кўп учрашувларда ютиб туриб, ўйин тугашига оз вақт қолганида мағлуб бўлдик. Агарда мана шунга ўхшаш ўйинларда ҳам ютганимизда мавсумдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим деган бўлардим.

- Бу йил “Нефтчи” чемпионатда 8-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҳар ким турлича фикр билдирмоқда. Сиз қандай муносабатдасиз?
- Мен бир нарсани айтишим мумкин. 2015 йилги мавсум биз учун омадли келишига ишонаман!

- Сиз ҳаракат қилган чизиқда Александру Оника ҳам бор. У билан бўлган рақобат ҳақида фикрингиз қандай? Молдавиялик легионернинг устун томонлари нимада?
- Оникани инсон сифатида ҳурмат қиламан. Александру профессионал футболчи. Унинг устун жиҳатларини мендан кўра, мураббийлар айтгани маъқул.

- Умуман ярим ҳимоядаги бошқа шерикларингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
- Руслан Мельзитдинов билан Павел Смоляченконинг ҳам тажрибаси катта. Улар бу йил марказда яхши жуфтлик хосил қилди. Қолаверса давралар оралиғида сафимизга келиб қўшилган Сардор Мирзаев, Акмал Холматов ва Умид Қодировнинг ҳам катта фойдаси тегди деб ҳисоблайман. Айниқса Акмал акани мен каби энди-энди асосий таркибда ўйнай бошлаётган йигитлар учун фойдаси кўп тегди. Мавсум давомида фойдали маслаҳатлар бериб, руҳлантириб турди.

- Марказий ярим ҳимоячи сифатида сизга қай бири қулай: жамоангизнинг янги ҳужумини ташкил этишми ёки рақибнинг ҳужумини бузишми?
- Майдонга чиққанда бутун фикру-зикримни жамоам муваффақиятига қаратаман. Бунинг учун майдоннинг қайси жойида бўлмайин, рақибимга ютқазмасликка интиламан. Менга кўпроқ ҳимоячиларимизга ёрдам берган холда, рақибнинг ҳавфларини бартараф этиш қулай.

- Бу йил ўзингиз иштирок этган қайси ўйинларда рақиб ярим ҳимоясини ёриб ўтиш қийин кечди?
- Ўз майдонимизда “Бухоро” билан учрашувда қийналдик.

- Мавсум поёнига етгач ўзингизда қанчалик ўсишни ҳис қилдингиз?
- Тўғриси, асосий таркибда ўйнай бошлаганимдан кейин ўсишга эришганимни ҳис этдим. Барибир катта футбол бошқача. Лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ва яна ўз устимда ишлаб, янада юқори даражага кўтарилишни истайман. Жамоамиз мураббийлар штаби ва унинг ашаддий мухлисларини хурсанд қилиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

- Шартномангиз тугаб бораётганидан хабаримиз бор. Келгуси тақдирингизни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?
- Ҳа, “Нефтчи” билан амалдаги шартномам 31 декабрь куни ўз кучини йўқотади. Ҳозирча олдимда иккита вариант бор. Лекин ҳозир бу таклифларни кўриб чиқаётганим йўқ. Чунки келаси йил ҳам яна “Нефтчи”да қолишни ўйлаяпман. Жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

- Ўз позициянгиз бўйича бу йил олий лигадан сизга қайси ўйинчиларнинг ҳаракатлари ёқди?
- Бу борада “Насаф” аъзоси Эркин Бойдуллаев ва “Олмалиқ”нинг тунислик легионери Шакер Зуагини кўрсатган бўлардим.

- Мавсум-2014дан келиб чиқиб, ўз рамзий терма жамоангизни тузиб берсангиз.
- Майли. 4-5-1 тактикаси бўйича тузаман.
Дарвозабон: Элдор Суюнов. Ҳимоячилар. Ўнг қанотда, Даврон Ҳошимов. Марказда: Жаҳонгир Меҳмонов ва Ислом Тўхтахўжаев. Чап қанотда: Александр Мерзляков. Ярим ҳимоячилар. Ўнг қанотда: Сардор Мирзаев. Марказда: Жамшид Искандеров, Мансур Саидов ва Эркин Бойдуллаев. Чап қанотда: Артур Геворкян. Ҳужумда: Зоҳир Қўзибоев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика